"Ал-Насср" - АГМК ўйинида қайси ҳакамлар ишлаши маълум

ОФК мазкур беллашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номини маълум қилди. Унга кўра, Ар-Риёд шаҳрида кечадиган учрашувни сингапурлик Муҳаммад Тақи бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ли Цу Лианг ва Ронни Кох Мин Киатлар ёрдамлашади.

Тўртинчи ҳакам эса малайзиялик Разлан Жоффри Алидир. Эслатиб ўтамиз, "Ал-Насср" - АГМК ўйини 19 февраль куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!