Альба "Барселона" билан узоқ йиллик шартнома имзолайди
Каталониянинг "Барселона" клуби ўзининг тажрибали ҳимоячиси Жорди Альба билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.
Cadena Ser нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 29 ёшли испаниялик футболчига 2024 йилга қадар тузилган шартнома таклиф қилган ва томонлар тез орада ушбу келишувга имзо чекишлари кутилмоқда. Таъкижлаш керакки, Альбанинг амалдаги шартномаси 2020 йилда ўз ниҳоясига етади.
Маълумот учун, Альба жорий мавсум “Барселона” сафида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар