Альба "Барселона"да қолишга тайёр

"Барселона" ҳимоячиси Хорди Альба ўзининг каталонияликлар сафидаги келажаги борасида тўхталиб ўтди.

“Ҳозирда клуб менинг шартномам борасида нималар ўйлаётганини билмайман. Раҳбарият мен билан шартномани узайтириш ёки узайтирмаслик масаласини ҳал қилиши керак. Шахсан мен жамоада қолишга тайёрман. “Барселона”ни севаман ва ҳар доим уни қўллаб-қувватлашга тайёрман”, - дейди Альба.

Маълумот учун, Хорди Альбанинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!