Альба Миландалигида уйини ўғри урди

"Барселона" ҳимоячиси Хорди Альбани тунаб кетишди. Бу ҳақда La Vanguardia нашри хабар бермоқда.

Унга кўра ўғрилар уйнинг орқа эшигидан киришиб, дераза орқали иккинчи қаватга чиқишган. Бу пайтда эса футболчининг оиласи биринчи қаватда бўлган. Қоровул эса ҳеч нарсани кўрмаганини айтди.

Ҳайриятки, бунинг натижасида ҳеч ким зарар кўрмаган. Бироқ, Альба талончилик оқибатида қанча зарар кўргани ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Таъкидлаш керакки, Альбанинг ўзи ҳам воқеа содир бўлган пайт уйида бўлмаган. У бу пайтда “Барселона” билан бирга “Интер”га қарши баҳсда иштирок этиш учун Миланга жўнаб кетган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!