Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтдими?

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшерга жамоа ишида “қизил иблислар” собиқ устози Алекс Фергюсон ёрдам беради, дея хабар беради Manchester Evening News нашри.

Манабада ёзилишича, “Манчестер Юнайтед” собиқ устози норвегиялик мутахассисга ўйинолди таҳлилда қарашади. Бундан ташқари Фергюсон ўйинга таркиб танлашда ҳам иштирок этади. Гарчи шундай бўлсада, якуний қарорни Сульшер чиқаради.

Аввалроқ Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед”дан ҳайдалгандан кейин Фергюсон раҳбариятга Сульшерни таклиф қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!