Александр Глеб сўнгги 3 йилда илк бор гол киритди
Беларуснинг БАТЭ клуби ярим ҳимоячиси Александр Глеб Чемпионлар лигаси саралаши плей-офф босқичидан ўрин олган ПСВга (2:3) қарши кечган ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.
Таъкидлаш керакки, ушбу гол 37 ёшли футболчи учун сўнгги уч йиллик фаолиятидаги дастлабки гол бўлди.
Маълумот учун, Глеб сўнгги бор рақиб дарвозасини 2015 йил Туркиянинг «Генчлербирлиги» клуби сафида ўйнаётган пайтда ишғол этган.
Фикрлар