Алпомиш навбатдаги тезкор нокаутни расмийлаштирди

АҚШда фаолият юритиб келаётган аралаш жанг санъатлари (ММА) устаси ўзбекистонлик Муродбек Чориев (лақаби - Алпомиш) профессионал фаолиятидаги учинчи жангини ўтказди.

"Алпомиш" мазкур жангда мезбон спортчи Чаки Брукс рақиблик қилди. Ушбу жанг ММА таснифидаги "Шемрок" йўналишида ўтди ва қувонарлиси, Алпомиш рақибини биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратди.

Эслатиб ўтамиз, Муродбек бундан олдинги жангини май ойида ўтказиб, биринчи раунднинг 51-сониясидаёқ ғалабага эришган эди.

> Муродбек Чориев: Мен Фёдор Емельяненконинг шогирди эмасман

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!