Ана холос! Миржалол Қосимов жароҳат олди (фото)
Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сўғдиёна"га қарши баҳсда ёшлигини эсга олиб машғулотларга киришиб кетган ва шогирдларига жарима зарбалари тепиш сир-асрорларини ўргатаётган вақтда тошкентликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов чап оёғидан жароҳат олди. Бу ҳақда "Бунёдкор" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айни шу жароҳат сабаб Миржалол Қосимов бугун "Суғдиёна"га қарши баҳсни захира ўриндиғида ҳассалар ёрдамида кузатиб, шогирдларига кўрсатма бермоқда.
Фикрлар