Ана холос! Перес Роналдунинг нархини оширди

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансфер нархини оширишга қарор қилди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра амалдор 33 ёшли футболчининг трансфер нархини даставвал 100 млн еврога баҳолаган бўлсада, айни пайтга келиб уни 130 млн еврога оширишга қарор қилган.

Переснинг сўзларига кўра 100 млн евролик нарх фақатгина 15 июньга қадар амал қилар эди ва энди у ушбу нархни ошириш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Роналдуни Туриннинг “Ювентус” клуби сотиб олиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!