Ана холос! Суперкубок олдидан матбуот анжумани мухлислар қаршисида — “Самарқанд дарвоза”да бўлиб ўтади

Профессионал футбол лигаси Ўзбекистон Суперлигаси учрашувини юқори савияда ташкил этиш йўлида “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар маркази билан келишувга эришди. Унга кўра, Суперкубок олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳамда футболчилари иштирокидаги матбуот анжумани Тошкент марказида жойлашган “Самарқанд дарвоза”да бўлиб ўтади.

Режага кўра, Миржалол Қосимов ҳам, Андрей Фёдоров ҳам матбуот анжуманига жамоанинг етакчи футболчилари билан ташриф буюради. Бунда анжуман одатдаги кўринишда эмас, байрамона руҳда ўтиши асосий аҳамият касб этади. Мазкур жараённи исталган футбол мухлиси кузатиб бориш имкониятига эга.

Ўзбекистон Суперкубоги ғолибига топшириладиган соврин ҳам шу куни “Самарқанд дарвоза”га олиб келинади. Истовчилар унинг фонида футболчилар ҳамда мураббийлар билан суратга тушишлари мумкин. Шунингдек, 23 февраль куни “Пахтакор” стадионида ўтказиладиган Суперкубок ўйини учун Профессионал футбол лигаси ташриф буюрувчиларга бепул чипталар тақдим этади.
АГМК ва “Локомотив” клублари мухлислари ўз суюкли футболчиларидан дастхат олиш, улар билан юзма-юз суҳбатлашиш имкониятга эга бўлишлари мумкин. Профессионал футбол лигаси мухлисларнинг миллионлар ўйинига бўлган меҳрини қайтариш, ишқибозлар орасига янада яқинроқ кириб бориш йўлида бу каби тадбирларни тез-тез амалга оширишни режалаштирган. Ёзга қадар Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиблари қабул қилиб оладиган сифатли соврин ҳам тайёр бўлади. Мазкур совринлар бутун мамлакат бўйлаб айланади, улар биринчи навбатда мухлислар кўз ўнгида намойиш этилади.

Маълумот учун, “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар марказидаги тадбир 22 февраль — жума куни бўлиб ўтади. Унинг аниқ вақти тез орада маълум қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
LV Zohid
19/02/2019 17:49
Bardak bo'lishi mumkin lekin. Muxlislaram savol berishi boshlada tamom ????????
&
darwesh
19/02/2019 18:02
Мухлислардан саволлар кизик чикади
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
19/02/2019 15:03
фақат бардак бўп кетмаса бўлгани
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
19/02/2019 15:03
лекин яхши ғоя
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
19/02/2019 15:02
эхххх бу одамлар ээээээй. нмаларни ўйлаб топишмайди