Андижонда фахрий мураббийлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди

Хабарингиз бор 1 октябрь мамлакатимизда Устоз ва Мураббийлар куни сифатида нишонланади.

Андижон вилояти Хўжаобод тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан ушбу муҳим санага бағишлаб шаҳмат бўйича турнир ўтказилди. Унда тумандаги фаҳрий ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда мактабнинг ёш шахматчи ўқувчилари иштирок этишди.

1

Қизиқарли кечган “ақл гимнастикаси”да фахрий устозлар нафақат бир-бирлари билан куч синашишди, балки ўзаро юз кўришиб, ўзаро ҳамсуҳбат бўлишди.

2

Мусобақа якунида қатнашчиларга Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан эсдалик совғалари топширилди. Сўнгра суҳбат бир пиёла чой устида давом этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!