Андре Айю мавсумни Туркияда бошлайдиган бўлди

“Суонси” клуби ярим ҳимоячиси Андре Айю фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттирадиган бўлди.

Уэльс клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра “Фенербахче” 29 ёшли ганалик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олган.

Эслатиб ўтамиз, Айю “Суонси” сафига ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида “Вест Хэм”дан кўчиб ўтган эди. Бироқ, унинг янги жамоаси мавсум охирида АПЛни тарк этди ва Чемпионшипга равона бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!