Андрей Фёдоров: "Бухоро" билан ўйинда барча қуролларни ишга соламиз

"Бугунги баҳс одамда икки хил тасаввур қолдирди. Ўйинни яхши бошладик, ёмон тугатдик. Эрта урилган гол йигитларни руҳий томондан сокинлаштирди, бу гол бизга кўпроқ негатив эмоциялар тақдим қилди. Асосийси, ўз темпимизни сақлаб қолишга интилдик. "Нефтчи" эса темпни туширишга ҳаракат қилди. Биласиз, 8-9 кишилк ҳимоядан ўтиш қийин.

Футболдаги қонун бугун ҳам исботини топди: "Сен урмасанг, сенга уришади". Бу ўйин орқали янада кўпроқ ишлашимиз кераклигини билиб олдим. Кейинги баҳс жуда қийин ўтади. "Бухоро" ўз майдонида анчагина кучли ўйин кўрсата олади. Энди ҳафсалани туширмасдан, кейинги баҳсда барча қуролларни ишлатиш керак.

Катта танаффусдан кейин ўйинимиз бироз ўхшамаяпти. "Қизилқум" билан баҳсда ҳам шундай бўлганди. Йигитларда ўйин процесси бузилмоқда. Нима ҳам қилардик, формат шундай", - деди Фёдоров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!