Андрей Фёдоров: Таслим бўлмаймиз

"Сўғдиёна" - "Локомотив" баҳсидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Фёдоров қуйидагича фикр билдирди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ўйин кутганимиздек қийин кечди. Ўзимизнинг ўйинимизни намойиш эта олмадик. Агар биринчи бўлимдаги вазиятларни унумли якунлаб, гол киритганимизда иккинчи бўлимда бемалолроқ ўйнай олардик. Лекин бугун рақиб ҳам бунга имкон бермади. Нима ҳам дердик, таслим бўлиш йўқ, Ишлашда давом этамиз. Зеро олдинда бизни жуда мураккаб яна 2 та учрашув кутиб турибди", - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!