Андрей Канчельскис: Ҳозирги МЮда етакчи йўқ

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ футболчиси, айни дамда эса Наманганнинг “Навбаҳор” клубида фаолиб олиб бораётган Андрей Канчельскис “қизил иблислар” хавбеки Поль Погба ҳақида гапириб ўтди.

“Погба жиддий рақибларга қарши ўйинларда ўзини қанчалик яхши кўрсатаётгани ҳақида ҳамма гапиряпти. Келинг, буни “Ливерпул”га қарши бўладиган ўйинда ҳам кўрамиз. Бу катта ўйин бўлади.

У ҳозир етакчи ҳисобланмайди. Аввал “қизил иблислар” сафида Рой Кин, Стив Брюс ва Эрик Кантона каби футболчилар бўларди. Ана ўшалар ҳақиқий етакчи бўлишган. Бугунги кунда жамоада бундай ўйинчилар йўқ”, - дейди россиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" баҳси эртага, 24 февраль куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!