Англия футбол ассоциацияси Гвардиолани жиддий огоҳлантирди

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 21-турида “Ливерпул”га (2:1) қарши бўлиб ўтган ўйинда амалга оширган хатти-ҳаракатлари учун Англия футбол ассоциацияси (FA) томонидан жиддий огоҳлантирилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Гап шундаки 47 ёшли мутахассис шу куни ўйин давомида ҳиссиётларини жиловлай олмади ва захира ҳаками Мартин Аткинсонга бир неча бор жиддий эътирозлар билдириб, бақирган эди.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” айни дамда 50 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!