"Анжи" сардори: Ярим йилдан буён текинга футбол ўйнаб юрибман

Ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов тўп сурадиган Махачкаланинг “Анжи” клуби сардори Дмитрий Белоруков ярим йилдан буён маош олмаётгани ҳақида гапирди.

“Биласизми, охирги олти ойдан буён текинга футбол ўйнаб юрибман (кулади). Лекин бу фақатгина “Анжи”дан бошланмади. Бу борада мисоллар кўп. «Сатурн», «Москва», «Алания», «Тосно». Бу шундай анаънага айланиб қолди. Менимча лига раҳбарияти ушбу муаммони ҳал қилиши керак. Бундай давом этиши керак эмас.

Балким худудларда футбол керакмасдир? Мен бундай ўйламайман. Худудларда одамлар футболни яхши кўришади, стадионларга келишади. Лекин, нима учун ҳомий йўқ...Билмадим, бунга жавоб беролмайман”, - дейди Белоруков.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Анжи" футболчилари маошларида юзага келган қарздорлик сабаб раҳбариятга ультиматум қўйишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!