Аррисабалага жаҳоннинг энг қимматбаҳо дарвозабонига айланди
"Атлетик" расмий сайти трансфернинг молиявий жиҳатларини ошкор этди. Унга кўра, лондонликлар 23 ёшли кипер учун бильбаоликларга 80 млн евро тўлагани маълум бўлди.
Шу тариқа, Кепа жаҳоннинг энг қимматбаҳо дарвозабонига айланди. Бундан олдинги рекорд "Ливерпуль" голкипери Алиссон Беккерга тегишли эди. Уни қўлга киритиш учун "қизиллар" 75 млн евродан воз кечишган эди.
Фикрлар