"Арсенал" Санчесни сотишга тайёр, агар...

Лондоннинг “Арсенал” клуби ўзининг чилилик ҳужумчиси Алексис Санчесни “Манчестер Сити”га сотиб юборишга тайёр, агар унинг ўрнига муносиб футболчи топа олса.

Бу борадаги асосий номзод  сифатида ПСЖ ҳужумчиси Юлиан Дракслер тилга олинмоқда. Айтиш керакки, германиялик футболчини янги мавсумда парижликларнинг режаларидан жой олмаган. Шу боис у “канонирлар” сафига ўтиб кетиши ҳам мумкин. Агар шундай бўладиган бўлса, “Арсенал” Санчесни “шаҳарликлар”га 70 млн фунтга сотиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Чили терма жамоаси аъзосининг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!