"Арсенал" энди Малкомни қўлга киритишга уруниб кўрмоқчи
Каталониянинг "Барселона" клуби вингери Малком мавсумнинг қолган қисмини Англия премьер-лигасида якунлаши мумкин.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли бразилиялик футболчини Лондоннинг "Арсенал" клуби мавсум якунигача ижарага олмоқчи. Ўз навбатида каталонияликлар ҳам иқтидорли футболчисини сотиб юборишмоқчи эмас. Шу боис“канонирлар”нинг ижара борасидаги таклифи уларга маъқул келиши мумкин.
Маълумот учун, Малком жорий мавсум “Барселона” сафида жами 12та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” бундан аввалроқ каталонияликларнинг бошқа бир футболчиси – Денис Суаресга ҳам қизиқиш билдираётган эди. Аммо, клублар бу борада келишувга эриша олишмади.
Фикрлар