"Арсенал" ҳам Ундер учун курашга қўшилди

  • 21 Feb 21:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Рома" ҳужумчиси Женгиз Ундерга жиддий қизиқиб қолди.

Tecno

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 21 ёшли туркиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи ва бунинг учун “бўрилар”га 30 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ундерга Мюнхеннинг “Бавария” клубидан ҳам қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Ундер “Рома” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум жами 25та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!