"Арсенал" ўз сафига Аргентина терма жамоаси ҳимоячисини қўшиб олмоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфикога жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” 26 ёшли Аргентина терма жамоаси аъзоси учун амстердамликларга 9 млн евро беришга тайёр. Ушбу трансфер қишда амалга оширилиши мумкин. Лондонликларнинг ушбу трансферни амалга оширишларига уларнинг таркибидаги ҳимоячиларнинг тез-тез жароҳат олаётгани сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун, Тальяфико "Аякс" сафига 2018 йилнинг январида келиб қўшилди. У ўтган давр мобайнида жами 31та ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг амстердамликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!