Артуро Видаль: "Барселона"да ўйнашни бир умр орзу қилганман

Чилилик ярим ҳимоячи Артуро Видаль “Барселона”га кўчиб ўтгач ўзининг илк фикрларини билдириб ўтди.

“Барселона”га келганимдан хурсандман. Янги жамоадошларим билан бирга машғулот ўтказишни сабрсизлик билан кутяпман. Мен “Барселона”да ўйнашни бир умр орзу қилганман. Умид қиламанки, ушбу клуб билан барча совринларни қўлга киритаман. Бунинг учун эса майдонда жонимни беришга ҳам тайёрман”, - дейди Видаль.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи “Бавария”дан 18 млн евро эвазига “Барса”га келиб қўшилди. Бугун “Камп Ноу”да Видални расмий таништирув маросими бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!