Артуро Видаль яна А Серияга қайтадиган бўлди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль яна Италия А Сериясига қайтадиган бўлди. Бу ҳақда TransfersLlVE нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 31 ёшли чилилик футболчи фаолиятини Миланнинг “Интер” клубида давом эттиради. Бу борада жамоалар ҳам, футболчи ҳам ўзаро келишувга эришишган. Аниқроғи, “нерадзуррилар” Видални кейинчалик 25 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 1 йилга ижарага олишади.

Эслатиб ўтамиз, Видаль учун А Серия бегона эмас. Боиси, у “Бавария”га ўтгунча Туриннинг “Ювентус” клубида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!