"Атлетик" дарвозабони бугун Лондонга йўл олади

Бильбаонинг "Атлетик" клуби дарвозабони Кепа Аррисабалага бир неча соатлар ичида "Челси" футболчисига айланиши мумкин.

Аввалроқ хабар берганимиздек, "аристократлар" ушбу трансферни амалга ошириш учун Ла Лига ҳисобига 80 миллион евро тўлашган.

Marca нашрининг хабар беришича, 23 ёшли кипер бугун Лондонга музокараларни якунлашга ва шартнома имзолаш учун йўл олади.

Маълумот учун, Аррисабалага ўтган мавсум Ла Лигада 30 та ўйинда майдонга туши, ўз дарвозасидан 43 та тўп олиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!