"Атлетико" "Арсенал" ва "Барселона" кўзлаётган футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи

  • 5 ноября, 2018, 10:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Лилль" форварди Николя Пепе учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Telefoot нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “матрасчилар” 23 ёшли Кот-д’Ивуар терма жамоаси футболчисини бошқа гранд клублардан ўзига оғдириб олишга ҳаракат қилиб кўришмоқчи. Қайд этиш лозимки, унга айни дамда "Арсенал" ва "Барселона" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Пепе жорий мавсум “Лилль” сафида жами 13та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию