"Атлетико" Кавани учун ПСЖга 50 млн евро тўлашга тайёр

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳамон ПСЖ форварди Эдинсон Каванини қўлга киритиш фикридан қайтмаяпти.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 31 ёшли уругвайлик футболчини қишки трансферлар даврида сотиб олишмоқчи ва бунинг учун парижликларга нақд 50 млн евро тўлашга тайёр. Мадридликлар Каванини қишда Хитойга кетишни режалаштираётган ҳужумчиси Диего Костага муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Каванига шунингдек "Челси", "Наполи" ва "Реал" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Кавани жорий мавсум ПСЖ сафида жами 16та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!