"Атлетико" Торрес билан шартномани узайтиради

TIGGO 2 PRO

Мадриднинг "Атлетико" клуби президенти Энрике Сересо жамоа форварди Фернандо Торреснинг келажаги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. 
Журналистнинг "Атлетико" Торресга янги шартнома таклиф қиладими деган саволига Сересо қуйидагича жавоб берди:
"Уни ҳамма яхши кўради. У ажойиб футболчи. Шундай экан нега унга янги шартнома таклиф қилмаслигимиз керак? 
Вақти келганда биз бу борада гаплашиб оламиз. "Атлетико"га кучли футболчилар керак",
- дейди Сересо Cadena COPE нашрига берган интервьюсида.


Маълумот учун, Торрес ушбу мавсум "матрасчилар" сафида 24та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!