"Атлетико" қишда "Интер" ҳужумчисини сотиб олмоқчи
Мадриднинг "Атлетико" клуби "Интер" форварди Габриэль Барбозга (Габигол) қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Globoesporte нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “матрасчилар” 22 ёшли бразилиялик футболчини қишки трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.
Эслатиб ўтиш лозимки, Габигол “нерадзуррилар” сафига 2016 йил келиб қўшилган эди. Бироқ, миланликлар сафидаги ишлари юришмагач, “Интер” уни “Сантос”га ижарага бериб юборди. У жорий мавсум Бразилия чемпионатида жами 29та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 15 марта ишғол этишга эришди.
У шартномага кўра январда “Интер” сафига қайтиши керак. Аммо у Бразилияда қолишга умид қилмоқда.

Фикрлар