Азарнинг
Ads

Нима учун "Челси" вингери Эден Азар "Реал" Мадридга кўчиб ўтмагани сабаби маълум бўлди.

Tribalfootball нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес чап қанот вингери позициясига футболчи сотиб олишни истамаган. У бу билан жамоанинг ёш умидли футболчиси Марко Асенсионинг ривожланиши учун имкон беришга қарор қилган.

Перес 22 ёшли испаниялик футболчидан келажакда супер юлдуз чиқишига ишонмоқда.