Баҳром Ҳайдаров: Умидимиз катта эди

 

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Сўғдиёна" (0:2) баҳсидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун бизга омад етишмади. Баҳсдан умидимиз катта эди ва ғалабани кўзлаган эдик. Афсуски, кўзлаган мақсадимизга эриша олмадик. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишди.

"Сўғдиёна" эса ўз ҳужумларидан самарали фойдаланди. Барибир олға интиламиз. Энди эътиборимизни галдаги баҳсларга қаратамиз" - деб қисқача фикр билдирди Ҳайдаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!