“Барса”ни ҳуқуқшунослар ҳам тўхтата олмади!

«Барселона» Қирол Кубогида 2013/14-йилги мавсумдан бери чиқиб кетмаган, ўшанда ҳам сўнгги босқич – финалгача етиб борганди. Кеча Испанияда «Копа дел Рей»нинг чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда марказий жуфтлик «Барселона» ва «Севилья» қарама-қаршилиги бўлади. Аммо унгача испан нашрларида бир воқеа зимдан ёритиб борилди. Қуръа ташлаш маросимига каталонияликлар ташриф буюрмаслиги мумкин эди. Бунга «Леванте» клуби тиш-тирноғи билан қаршилик қилди. Боиси биринчи ўйинда «Барса» тарбияланувчиси Чумининг «Барселона Б»да олган сариқ карточкалар сони бештага етганлиги ва навбатдаги ўйинни ўтказиб юбориши кераклигини талаб қилишди. Худди бир неча мавсум аввал «Реал»да ҳам худди шу ҳолат такрорланганди. Дисквалификацияси бор Денис Черишев майдонга тушган ва натижада «Реал» мусобақадан четлатилган эди. Бу сафар уларнинг азалий рақиби «Барселона» қутулиб қолди.

«Кўк-анорранглилар» охирги марта Қирол Кубогида нақ беш йил олдин ўтказган финал ўйинида Гарет Бейл ўзининг яшин тезлигида Марк Бартрани қувиб ўтганди ва Хосе Пинтуни осонликча алдаб «Месталья»даги финалда «Реал»га ғалаба келтирганди. Ҳозир бунга анча пайт бўлгандек сезилиши мумкин.

Ўшандан кейин «Барса» Қирол Кубогини қаторасига тўрт мавсум ҳеч кимга бермай келмоқда. Сафарда «Леванте»дан 2-1 ҳисобида мағлуб бўлганига қарамай каталонияликлар ўз уйларида «қурбақалар»ни 3-0 ҳисобида «янчиб ташлади».

Усмон Дембеленинг дубли ва Лионель Мессининг голи Эрнесто Вальверде жамоасини чорак финалга олиб чиқди. Майдонда улар енгилмасдек кўринмоқда.

Уларни фақатгина ҳуқуқшунослар тўхтатиб қолишлари мумкин эди. Аммо бу ҳам юз бермади.

Пайшанба куни El Mundo нашри «Барса» иштирок этишга ҳуқуқи йўқ ҳимоячиси Чумини ўтган ҳафтада бўлиб ўтган ўйинда майдонга туширгани ҳақида бонг урди.

Чуми «Барса Б» сафида Сегунда Б да олган сариқ карточкалар сони бештага етгани туфайли дисквалификация олганди. El Mundo нашри ҳимоячи асосий жамоа учун ҳам ўйнай олмаслигини иддао қилди.

Штаб-квартираси Мадридда жойлашган газета 56.3-моддани асос сифатида келтирди. Унда футболчи таъқиқ туфайли бошқа клуб учун ўйнай олмайди. Шунга қарамай чемпионатда олинган дисквалификация Қирол Кубоги доирасида амал қилмайди ва «Барса» нотўғри иш қилмаётганига ишонарди. «Бизда Чумини тушириш бўйича олдин ҳам ҳозир ҳам шубҳамиз йўқ» – деди Вальверде «Леванте» устидан қозонилган ўйиндан кейин – «Биз тўғри иш қилганимизга ишонамиз ва қуръада иштирок этишимизга ишончим комил.»

Қўшимча қиларкан, «Чумида дисквалификация борлигини билардим ва уни Ла Лигада «Эйбар»га қарши тушира олмайман.»

Ўз навбатида «Леванте» президенти Кико Каталан «майдонда нима бўлишидан қатъий назар Федерацияга арз қиламан» деди. Аммо у бу гапларни бир неча кун ўтиб El Mundo нашри орқали хабар топганидан кейингина айтди.

Ҳудди шундай ҳолат «Реал»да 2016/17-йилда ҳам такрорланганди. Қирол Кубоги доирасида Зинедин Зидан ёш тарбияланувчиси Алваро Техерога «Култураль Леонеса»га қарши дебютини ўтказишга имкон берганди. Ўша вақтда ёш ҳимоячи «Кастилья»да дисквалификациясини ўтаётганди.

«Агарда биз чорак финалда бўлмасак бу адолатдан бўлмайди» – деди Иван Ракитич ғалабадан кейин берган интервьюсида.

Аммо Испания Футбол Федерацияси «Барселона» хато қилмаган деб топди ва унга бешинчи марта Қирол Кубогини ҳимоя қилишига қўйиб берди. «Леванте» ҳуқуқшунослари ҳам Қирол Кубогининг амалдаги чемпионини тўхтата олмади.

Ўз мақсадлари рўйхатида Қирол Кубоги учинчи ўринда бўлган каталонияликларда мавсумни требл билан якунлаш варианти сақланиб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Мурат Маткаримов
19/01/2019 18:28
Барселона????????????