"Барселона" Бундеслига тўпурарларидан бирини ўз сафида кўрмоқчи
"Барселона" Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби форварди Лука Йовичга қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда COPE нашри хабар бермоқда.
Унга кўра каталонияликлар 21 ёшли футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Бунинг учун эса 35 млн евро тўлашга тайёр. Қайд этиш лозимки, Йович ҳуқуқий жиҳатдан “Бенфика” футболчиси ҳисобланади. У франкфуртликлар сафида ижара асосида тўп сурмоқда. Аммо, немис клуби яқин вақтлар ичида ўз ҳуқуқидан фойдаланиб уни 12 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олмоқчи.
Маълумот учун, Йович жорий мавсум “Айнтрахт” сафида жами 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17та гол ва 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар