"Барселона" ЕЧЛ тарихида бундай ҳолатга тушмаганди

Хабарингиз бор “Барселона” кеча ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки баҳсида “Лион” билан 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди.

Каталонияликлар бутун учрашув давомида рақиб дарвозаси томон 25та зарба йўллашди. Аммо, уларнинг биронтаси голга айланмади. Эътиборлиси, улар ЕЧЛ тарихида бундай ҳолатга биринчи марта дуч келишди. Аниқроғи, “Барселона” ушбу мусобақада шу кунгача рақиб дарвозаси томон 25та  зарба йўллаб бирорта ҳам гол ура олмаган ўйин бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, “Лион”га қарши жавоб ўйини 13 март куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!