"Барселона" Ла Лига тўпурарларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Каталониянинг “Жирона” клуби форварди Кристиан Стуани “Барселона”га кўчиб ўтиши мумкин.

Football Espana тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 32 ёшли уругвайлик футболчини шартномасида кўрсатилган 15 млн евро товон пули эвазига сотиб олишни режалаштиришмоқда. Таъкидлаш лозимки, Стуани “Барселона”да “Севилья”га трансфер қилинган Мунир Эль-Хаддадининг ўрнини эгаллаши мумкин.

Маълумот учун, Стуани жорий мавсум Ла Лиганинг 17та ўйинида майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 12та гол уришга эришди. У тўпурарлар пойгасида Лионель Месси ва Луис Суареслардан сўнг 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!