"Барселона" "Ливерпуль" дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда
Каталониянинг "Барселона" клуби "Ливерпуль" дарвозабони Симон Миньоленинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.
Унга кўра агар каталонияликлар жорий ёзги трансферлар даврида ўзининг голландиялик дарвозабони Яспер Силлессенни бошқа жамоага сотиб юборишса, унинг ўрнига айнан 30 ёшли бельгиялик посбонни олиб келишни режалаштиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” бразилиялик дарвозабон Алиссонни сотиб олгач, Миньолени трансферга қўйди.
Маълумот учун, Миньоле ўтган мавсум мерсисайдликлар сафида жами 22та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 30та гол ўтказиб юборган.
Фикрлар