"Барселона" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисини таркибга қўшиб олмоқчи

“Барселона” Туркиянинг “Фенербахче” жамоасининг 34 ёшли ҳимоячиси Мартин Шкртелни ўз сфига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда Каталониянинг RAC1 радиостанцияси.

“Кўк-анорранглилар” вакиллари словакиялик футболчи агенти билан бу борада алоқага чиққан. Маълум бўлишича, Шкртелнинг турк клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2019 йил ўрталарида якунига етади.

Футболчига шунингдек, Шотландиянинг “Рейнжерс” жамоаси ҳам қизиқиш билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!