"Барселона" Мессига муносиб ўринбосар топиб қўйди
Каталониянинг “Барселона” клуби ўзининг энг яхши тўпурари ҳисобланган Лионель Мессига муносиб ўринбосар топиб қўйди.
Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра агар 31 ёшли аргентиналик форвард 2020 йил жамоадан кетишга қарор қилса, каталонияликлар унинг ўрнига “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни жамоага олиб келишга уруниб кўришади. Қолаверса мисрлик футболчи ҳам бундан аввалроқ ўз кучини Ла Лигада ҳам синаб кўриш орзуси борлиги ҳақида айтиб ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилда ўз ниҳоясига етади. Бироқ, ушбу келишувга кўра Лео 2020 йилнинг ёзида Европа грандлари ҳисобланмайдиган ҳар қандай жамоага текинга кўчиб ўтиш ҳуқуқига эга.
Фикрлар