"Барселона" ҳали ҳам Рабьони қўлга киритишдан умидини узмаяпти
ПСЖ хавбеки Адриен Рабьо тез орада "Барселона" футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “кўк-анор ранглилар” вакиллари жорий мавсум якунида парижликлар билан шартномаси якунига етадиган 23 ёшли футболчини жиддий кузатиб боришмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, каталонияликлар Рабьони ўтган ёз ҳам сотиб олишга уруниб кўришган бироқ уларнинг бу ҳаракатлари самарасиз якун топган эди.
Маълумот учун, Рабьо жорий мавсум Франция чемпионатида жами 12та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар