"Барселона" ҳимоячиси фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

"Барселона" клуби ҳимоячиси Марлон фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича, 22 ёшли футболчига "Сассуоло" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бироқ трансферни амалга ошириш борасида ҳали расмий таклиф билан чиқганлари йўқ.

Маълумот учун, Марлон "кўк-анор ранглилар" сафига 2016 йил келиб қўшилган ва ўтган мавсум ижара шартнома бўйича "Ницца"да тўп тепган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!