"Барселона" президенти: Неймарни ортга қайтариш ниятимиз йўқ

Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Жозеп Мария Бартомеу ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг “Камп Ноу”га қайтиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Мен Неймар билан ҳам, унинг отаси билан ҳам гаплашмадим. Қолаверса, унинг ўзи ҳам менга “Барселона”га қайтиш ниятида эканлигини айтиб қўнғироқ қилмади. Биз янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юбордик ва Неймарни ортга қайтариш бизнинг режаларимизга кирмайди. У ПСЖ етакчиси ҳисобланади ва шу боис парижликлар ҳам уни қўйиб юборишмайди деб ўйлайман”, - дейди Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, Неймар “Барселона” сафида 2013-2017 йилларда тўп сурган. Шундан сўнг 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!