"Барселона" собиқ футболчиси Тошкентга етиб келди

Мазкур тадбирда Ла лига элчиси - яқин ўтмишнинг моҳир футболчиларидан бири Луис Гарсия ҳам иштирок этади.  Бугун эрта тонгда жаҳон футболида ўз изини қолдира олган футболчилардан бири Гарсия Тошкентга етиб келди.  Уни бир қатор испан футболи шинавандалари,  футболимиз жамоатчилиги вакиллари тантанали тарзда кутиб олишди.  
 
Луис Гарсия "Оммавий Эл Класико" тадбирида қатнашади ва ёш футболчиларга маҳорат дарси ўтиб беради.  Қолаверса,  "Барселона" - "Реал М" учрашуви олдидан Темур Кападзе бошчилигидаги "Реал Мадрид" вакилларига қарши "Барселона" сафида кўргазмали ўйинда майдонга ҳам тушади.

"Тошкентда бўлиб турганимдан жуда ҳам мамнунман.  Бугунги кун доирасидан ўрин олган барча тадбирларни юқори савияда ўтказишимизга ишонаман.  "Эл класико"дек жуда муҳим учрашувни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари билан томоша қилиш имкониятига эгалигимдан хурсандман.  Футбол тарғиботини кучайтиришга хисса қўшаётганимдан ва бу орқали Ўзбекистонда ҳам дўстлар орттираётганимдан бахтиёрман",  - дея фикр билдирди Гарсия.  
 
Таъкидлаб ўтамиз,  бугун соат 12:15 да Луис Гарсия иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилади.
 
2be1803e5ec4aa7a92c3d9a709bd80a52915857d
Юртимиздаги "Барселона" фан клуби вакиллари Луис Гарсияга махсус ўзбекча нақшлар туширилган футболка совға қилишди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!