"Барселона" сўнгги 44 йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Каталониянинг "Барселона" клуби Ла Лиганинг ўтган 12та тур якунларига кўра ўз дарвозасидан жами 18та гол ўтказиб юборди.

Opta Sports нашри тарқатган хабарга кўра бу “кўк-анор ранглилар”нинг сўнгги 44 йил ичидаги энг ёмон натижаси ҳисобланади. “Барса” сўнгги бор 1974/75 йилги мавсумда ҳимояда шу қадар ёмон ўйнаган. Ўшанда ҳам жамоа дастлабки 12 турда ўз дарвозасидан 18та гол ўтказиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” кеча ўз майдонида “Бетис”га 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Маълумот учун, “Барселона” ҳозирча Ла Лигада жами 24 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!