"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси яна Испанияга қайтди
"Эвертон" клуби ҳужумчиси Сандро Рамирес яна Ла Лигага қайтди. “Барселона”нинг собиқ аъзоси "Реал Сосьедад" сафига бориб қўшилди.
Сан-Себастьян шаҳри жамоаси 23 ёшли футболчини мерсисайдликлардан бир мавсумга ижарага олди.
Маълумот учун, Рамирес ўтган мавсум “Эвертон” сафида жами 15та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига фақатгина 1та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар