"Бавария" 2 нафар футболчи билан келишувга эришди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ёзги трансферлар даврида жамоага келиб қўшиладиган 2 нафар футболчи билан келишувга эришди.

Goal.com тарқатган хабарга кўра мавсумлар оралиғида немис гранди сафига "Атлетико" ҳимоячиси Лукас Эрнандес ва "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернерлар келиб қўшилишга розилик билдиришган.

Маълумот учун, 23 ёшли Эрнандес жорий мавсум "Атлетико" сафида жами 22та ўйинда иштирок этди ва 1та гол уришга эришди. Унинг трансфер баҳоси эса 60 млн еврога баҳоланмоқда.

22 ёшли Вернер эса “РБ Лейпциг” сафида 25та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг трансфер баҳоси эса 65 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!