"Бавария" 21 ёшли турк футболчисига қизиқиб қолди

  • 15 октябрь, 2018, 23:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси  Женгиз Ундер фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

Tecno

Bild нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли туркиялик футболчи “Бавария”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолган. Мюнхенликлар Ундерни жамоанинг бироз ёши улғайиб қолган етакчилари – Арьен Роббен ҳамда Франк Рибериларнинг ўрнига муносиб номзод сифатида қарашмоқда. Римликлар эса Ундер учун 60 миллион евро сўрашмоқда.

Маълумот учун, Ундер жорий мавсум А Серияда жами 6та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!