"Бавария" "Интер" кўзлаётган футболчига қизиқиб қолди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Бордо" ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра немис гранди 18 ёшли франциялик футболчини синчковлик билан кузатмоқда. Улар Тчуаменини мавсум якунлангач сотиб олишни режалаштиришмоқда. Қайд этиш лозимки, ушбу футболчи учун шунингдек Миланнинг "Интер" клуби ҳам кураш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тчуамени жорий мавсум "Бордо" сафида жами 16та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг трансфер баҳоси 5 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар