"Бавария" Тьяго Алькантаранинг жароҳати борасида маълум қилди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби кеча Германия кубогининг "Редингхаузен"га (2:1) қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этган ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантаранинг жароҳати борасида маълум қилди.

Унга кўра 27 ёшли испаниялик футболчининг тўпиқ суяклари ёрилган. Унинг қачон сафга қайтиши аниқ эмас. Бироқ, унинг соғайиши учун  камида бир неча ҳафта керак бўлади.

Маълумот учун, Алькантара жорий мавсум “Бавария” сафида жами 14та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!