Ads

"Бавария" клуби президенти Ули Хёнесс жамоа бош мураббийи Нико Ковачнинг келажаги борасида гапириб ўтди.

“Айни дамда Ковачнинг истеъфоси муҳокама қилинмаяпти. Шуни айтишим мумкинки сешанба куни “Бенфика”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда жамоамизни аниқ у бошқаради. Шундан кейин биз ҳаммасини таҳлил қилиб чиқамиз ва бир қарорга келамиз. Бугун жамоа жуда ҳам суст футбол намойиш этди ва буни қабул қила олмаймиз”, - дейди Хёнесс.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” кеча Бундеслиганинг 12-турида ўз майдонида “Фортуна” билан 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди.

Маълумот учун, 47 ёшли хорватиялик мутахассис “Бавария” бошқарувига ўтган мавсум якунлангач тайинланган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.