Бахтиёр Ашурматов: Финалда бизнинг мухлисларимиз кўпроқ бўлади
Бу йилги Ўзбекистон Кубоги финалига АГМК жамоасининг чиққани қайсидир томондан кутилмаган воқелик бўлди десак адашмаймиз. Энди улар ҳал қилувчи баҳсда “Пахтакор”га қарши майдонга тушишади. Шуни айтиш мумкинки, олмалиқликлар устози Бахтиёр Ашурматов учун бу мураббийлик фаолиятидаги биринчи финал ҳисобланади. Қолаверса, АГМК ҳам ўз тарихида биринчи бор Кубок финалига йўл олди. Шу сабабли мазкур беллашув унинг ва жамоаси учун катта аҳамият касб этади. Мураббий биринчи финали, бўлажак ўйин ва яна айрим масалаларда ўз муносабатини билдирди.
Иқтидорли мураббий ўз фикри давомида Фарғонадаги финалда унинг жамоасини қўллаб-қувватловчилар нисбатан кўпроқ бўлишини айтиб ўтди.
- Қандай майдонда бўлса ҳам финалда ўйнашимиз керак. Лекин Фарғонадаги ўйинда “Пахтакор”га нисбатан бизнинг мухлисларимиз кўпроқ бўлади. Чунки ўзим қўқонликман ва Фарғона бу шаҳарга жуда яқин. Шунингдек, мураббий сифатида Андижон ҳамда Наманганда ишлаганман. У ерларда ўзига яраша мухлислар орттирганман. Шу боис ўйлайманки, Андижон, Наманган ва Қўқондан кўплаб мухлислар келиб бизнинг жамоага ишқибозлик қилишади. Бу эса қайсидир томондан бизга озгина бўлса ҳам устунлик бериши мумкин.
Интервьюнинг тўлиқ матнини эртага сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин.
Фикрлар